Ўзбекистон МТЖ - Эрон МТЖ ўртоқлик учрашуви чипталари сотуви бугундан бошланади

  • ЎФА
  • 08-09-2018
  • 598
Хабарингиз бор, шу йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси пойтахтимиздаги "Миллий" стадионда Эрон терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.

Мазкур ўйинга чиқарилган чипталар сотуви 8 сентябрь куни бошланади. Футбол мухлислари "Миллий" стадион кассаларидан чипталарни харид қилишлари мумкин. Чипталар нархи 20 000, 25 000 ва 50 000 (CIP) сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистон МТЖ - Эрон МТЖ ўртоқлик учрашуви соат 20:00да бошланади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan