Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Сурия билан дуранг қайд этди

  • ЎФА
  • 06-09-2018
  • 319
Ўзбекистон миллий терма жамоаси “Миллий” стадионда Сурия терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди.

62-дақиқада терма жамоамиз ҳужумчиси Марат Бикмаев пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очди. Шундан сўнг терма жамоамиз вакилларида гол киритиш учун яна имкониятлар юзага келди. Аммо улардан фойдалана олишмади. 78-дақиқада Сурия терма жамоаси сардори Омар ал-Сома Нестеров қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олди ва ҳисобни тенглаштирди.

Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан ўз якунига етди. Кейинги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси 11 сентябрь куни Эронга қарши ўтказади.
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan