Равшан Эрматов ва унинг гуруҳи Хитой Суперлигаси ўйинини бошқарди

  • ЎФА
  • 27-08-2018
  • 542
ФИФА ва ОФКнинг ўзбекистонлик ҳаками, жаҳон чемпионатларида ўйинларни бошқариш бўйича рекордчи ҳисобланган Равшан Эрматов ўз гуруҳи билан айни дамда Хитойда бўлиб турибди. 

Кеча у Хитой Суперлигасининг энг муҳим баҳсларидан бири бўлган “Чангчун Ятай” ва “Хебей Чайна Форчун” жамоалари ўртасидаги беллашувни бошқарди. Муросасиз ўтган баҳс 2-2 ҳисобидаги жанговар дуранг билан ниҳоясига етди.

Шуни таъкидлаш жоизки, ён ҳакамлар Абдуҳамидилло Расулов ва Санжар Шоюсуповлардан иборат Равшан Эрматов жамоаси ушбу баҳсни аъло даражада бошқариб, кейинги турдан ўрин олган “Гуанжоу Эвергранд” – “Шанхай Шенхуа” ўртасидаги учрашувда ишлаш учун яна бир таклиф олди. Мазкур ўйин 2 сентябрь куни бўлиб ўтади. 
 
Хитой Суперлигаси
2 сентябрь
"Гуанжоу Эвергранд" - "Шанхай Шенхуа"
Бош ҳакам: Равшан Эрматов
Ён ҳакамлар: А.Расулов, С.Шоюсупов
Обуна бўлинг: Telegram kanalimiz: @FAUzbekistan