Free ebooks Library zlibrary project

Осиё кубоги саралаш босқичи беллашувларига ҳозирлик кўраётган U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси учун Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ташкил этилади.

Мазкур терма жамоамизнинг тайёргарлик дастуридан ўрин олган навбатдаги машғулотлар 22-29 март кунлари “ОКМК” спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Рустам Aрипов фаолиятини “Сурхон” клубида давом эттираётганлиги сабабли, бош мураббий лавозимига Илҳом Ханжариев тайинланди.

Ушбу ўқув-машғулот давомида U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси “Локомотив-W” ҳамда “AГМК-W” вакилларига қарши назорат учрашуви ўтказади.

Aввал хабар берганимиздек, 2022-йили бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи 14-22 август, иккинчи босқич учрашувлари эса 3-7 ноябрь ўтказилади. Турнирнинг қуръа ташлаш жараёнида У20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022-йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган. Чемпионат мезбони 2021 йил апрел ойида эълон қилиниши режалаштирилган.

Фамилия и имя Ампула Команда
1.        Севара Нуруллаева Вратарь  Севинч
2. Рухсора Усманова Вратарь АГМК
3.         Полюшкевич Ангелина Защитник Севинч
4.        Амина Шодиева Защитник Кызылкум
5.        Севинч Кучкарова Защитник АГМК
6.        Марина Косникова Защитник Бунедкор
7.        Нодира Искандарова Защитник Локомотив
8.        Гулчирой Ибрагимова Защитник АГМК
9.        Сабрина Октябрева Защитник ДЮСШ «Ок Олтин» г.Гузар
10.     Дурдона Алиева Защитник Металлург
11.     Рушана Тошпулатова Защитник Согдиана
12.     Айгерим Отаназарова Защитник АГМК
13. Сохибабону Сейтмирова Полузащитник Бухара
14. Шахризода Зайнитдинова Полузащитник Севинч
15. Маматкаримова Зарина Полузащитник Согдиана
16. Ойсара Суюнова Полузащитник Локомотив
17. Умида Хатамова Полузащитник Пахтакор
18. Альбина Бабакулова Полузащитник Кызылкум
19. Камола Эркинова Полузащитник   Металлург
20. Тожиниссо Рашидова Нападающий Навбахор
21. Жасмина Абдуганиева Нападающий Локомотив
22. Диёра Журабаева Нападающий Металлург
23. Лейла Ораниязова Нападающий АГМК
24. Лейла Рустуллаева Нападающий АГМК