Free ebooks Library zlibrary project

2021-йили бўлиб ўтадиган аёллар ўртасида U20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи учун қуръа ташлаш маросими 23 декабрь куни ОФК бош қароргоҳида ўтказилиши режалаштирилган.

U20 Осиё чемпионати саралаш баҳслари режа бўйича икки босқичда ўтказилади. Келаси йилнинг 17-21 март кунлари дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

Мазкур гуруҳ учрашувларига Aвстралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мянма, Сингапур ва Тожикистан мамлакатлари мезбонлик қилади.

Рустам Aрипов мураббийлиги остидаги У20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 1-саватчадан ўрин оладиган бўлди.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Aвстралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мянма, Сингапур, Тожикистан

1-саватча: Вьетнам, Таиланд, Эрон, Ўзбекистон, Непал

2-саватча: Ливан, Қирғизистон, Иордания, Ҳиндистон, Малайзия, БAA

3-саватча: Бангладеш, Гонгконг, Гуам, Покистон, Малдив ороллари

4-саватча: Индонезия, Ироқ, Кувейт, Шимолий Мариана ороллари, Фаластин, Филиппин, Шри Ланка, Туркманистон

Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча