Free ebooks Library zlibrary project

Бугун бўлиб ўтган ОФК Мусобақаларни ўтказиш қўмитасининг навбатдаги мажлисида миллий терма жамоа ва клублар миқёсидаги 2021-йилги мусобақаларнинг янгиланган тақвимини эълон қилиш қўмита кун тартибидан ўрин олган эди.

Унга кўра, ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичининг 7-8 тур учрашувлари келаси йилнинг март ойида, 9-10 тур учрашувлари эса июнь ойида ўтказиладиган бўлди. ЖЧ-2022 якуний саралаш босқичи 2021-йил сентябрь ойида старт олади ва 2022-йил март ойида якунланади.

Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U19 Осиё чемпионати юртимизнинг 3 та шаҳрида 2021 йил 3-20 март кунлари бўлиб ўтади.

U16 Осиё чемпионатининг янги санаси ҳамда 2021-йилги Осиё чемпионлари лигасининг формати ва янги тақвими кейинроқ эълон қилиниши маълум қилинди.