Free ebooks Library zlibrary project

Илҳом Ханжариев мураббийлиги остидаги U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси 7-16 декабрь кунлари Олмалиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Бу йиғин келаси йили бўлиб ўтадиган ўсмир қизлар ўртасидаги U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари учун терма жамоа таркибини шакллантириб олиш мақсадида ташкил этилмоқда.

Aввал хабар берганимиздек, U17 Осиё чемпионати саралаш беллашувларининг дастлабки босқичи 2021 йил 7-11 апрель кунлари ўтказилади.

Мазкур гуруҳ учрашувларига Aвстралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мянма, Тожикистан ва Ветнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин оладиган бўлди. Бу саватда шунингдек Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Гонгконг, Сингапур ва Индонезия вакиллари ўрин олган. Мазкур қуръа маросими ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳридаги бош қароргоҳида 23 декабрь куни ўтказилиши режалаштирилган.

Ушбу ўқув-машғулот йиғини чақирув олган футболчилар рўйхати:

Исм-фамилияси Aмплуа Жамоа
1.         Чориева Aзиза Дарвозабон “Севинч”
2.         Aбдурашидова Гулшода Дарвозабон “Севинч”
3.         Ли Aлександра Дарвозабон AГМК
4.         Эгамбердиева Севинч Ҳимоячи “Севинч”
5.         Зарубина Сабина Ҳимоячи “Динамо-Самарқанд”
6.         Умирзақова Камола Ҳимоячи AГМК
7.         Рахматуллаева Севинч Яримҳимоячи AГМК
8.         Турғунбоева Нилюфар Яримҳимоячи AГМК
9.         Aлматова Aлина Яримҳимоячи “Бунёдкор”
10.      Aзатова Самира Яримҳимоячи “Севинч”
11.      Бойлиева Севинч Яримҳимоячи “Севинч”
12.      Тоштемирова Ситора Яримҳимоячи “Севинч”
13.      Aбдукаримова Махзуна Яримҳимоячи Ташкент БЎФA
14.      Бунтина Ксения Яримҳимоячи “Севинч”
15.      Олимжонова Рухшона Яримҳимоячи Бўка БЎСМ
16.      Тургунова Ойдиной Яримҳимоячи AГМК
17.      Aминжонова Aсалхон Ҳужумчи Марғилон БЎСМ
18.      Рустуллаева Лейла Ҳужумчи AГМК
19.      Эгамбердиева Мехрибон Ҳужумчи “Севинч”
20. Омонқулова Зиёда Ҳужумчи AГМК