Хабарингиз бор, айни кунларда Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Тошкентда ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Олим Шокиров мураббийлиги остидаги терма жамоамизнинг навбатдаги йиғинига 25 нафар футболчи жалб этилди.

Ушбу йиғин давомида ўсмирларимиз 3 та назорат ўйинида майдонга тушиши режалаштирилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ўсмирлари Баҳрайнда ўтадиган Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Жанубий Корея, Aвстралия ва Ҳиндистон жамоалари билан куч синашади.