5 июнда старт олган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасининг навбатдаги ўқув-машғулот йиғини ўз ниҳоясига етмоқда.

U16 Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган Олим Шокиров мураббийлиги остидаги терма жамоамиз “Чиғатой” базасида машғулотларнинг якуний босқичини ўтамоқда.

Ўсмирлар терма жамоамизнинг бу галги машғулотларига 25 нафар футболчи жалб этилди. Шунингдек, йиғин аввалидан барча футболчи ва мураббийлар штаби тиббий текширувдан ўтказилди.

Қуйида машғулотлардан олинган фотолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин: