Free ebooks Library zlibrary project

Биласиз, жорий йилнинг октябр ойида Ўзбекистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи бўлиб ўтади.

U-19 қитъа биринчилигини ҳар жиҳатдан юқори савияда ташкил этиш бўйича Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.

Қайд этиш жоиз, мусобақанинг расмий логотипи билан бир қаторда чиқариладиган турли реклама баннери ҳамда афишаларда бир хил дизайндаги умумий фондан фойдаланилади.

Aйнан мана шу умумий фон учун дизайнерлар томонидан бир қатор миллий ва ўзбекона услубга асосланган лойиҳалар тайёрланди.

Улар ичидан энг сарасини танлаб олиш имконияти эса мухлисларга тақдим этилади. Қуйида сизга тақдим этилаётган лойиҳалар ичидан ўзингизга энг манзур бўлган талқинга ЎФAнинг расмий Telegram каналида ўтказилаётган сўровномада овоз беринг. Якунда энг кўп овоз тўплайдиган ягона дизайндаги умумий фондан мусобақа давомида логотип билан биргаликда фойдаланилади.