Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамкорлигида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол маҳорат мактабларининг турли ёш тоифаларидаги жамоалари ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23-28 ноябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақаларга Фарғона, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистон кубоги беллашувларининг ғолиб ва совриндорлари билан танишинг:

🏆 Самарқанд вилоятида ўтган U13 Ўзбекистон кубоги-2020
1-ўрин ғолиби: Aндижон вилояти
2-ўрин ғолиби: Сирдарё вилояти
3-ўрин ғолиби: Наманган вилояти
3-ўрин ғолиби: Навоий вилояти

🏆 Жиззах вилоятида ўтган U14 Ўзбекистон кубоги-2020
1-ўрин ғолиби: Жиззах вилояти
2-ўрин ғолиби: Қашқадарё вилояти
3-ўрин ғолиби: Тошкент шаҳри
3-ўрин ғолиби: Тошкент вилояти

🏆 Навоий вилоятида ўтган U15 Ўзбекистон кубоги-2020
1-ўрин ғолиби: Навоий вилояти
2-ўрин ғолиби: Наманган вилояти
3-ўрин ғолиби: Сурхондарё вилояти
3-ўрин ғолиби: Тошкент вилояти

🏆 Қорақалпоғистон Республикасида ўтган U16 Ўзбекистон кубоги-2020
1-ўрин ғолиби: Сирдарё вилояти
2-ўрин ғолиби: Aндижон вилояти
3-ўрин ғолиби: Қорақалпоғистон Республикаси
3-ўрин ғолиби: Фарғона вилояти

🏆 Фарғона вилоятида ўтган U17 Ўзбекистон кубоги-2020
1-ўрин ғолиби: Фарғона вилояти
2-ўрин ғолиби: Қашқадарё вилояти
3-ўрин ғолиби: Бухоро вилояти
3-ўрин ғолиби: Жиззах вилояти