Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футбол оммавийлигини ошириш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, мамлакатимизда “миллионлар ўйини” янада равнақ топишига қаратилган тизимли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.

Эндиликда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи – UEFA билан ҳам ҳамкорликда бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.

Хусусан, 9-13 март кунлари UEFA Assist ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги UEFA делегацияси юртимизда бўлади ва ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишади. Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Coca Cola Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти UEFA мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда якунда ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол ривожланиш даражасини янада кўтаришга йўналтирилувчи қўшма лойиҳалар, мутахасисларнинг Европанинг етакчи ассоциацияларида малака ошириши, қолаверса Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг мунтазам равишда Европада ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

13 март куни эса мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил этиш режалаштирилган.