Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини янада ривожлантириш, мураббийларнинг малака ва салоҳиятини яхшилашга қаратилган бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

2 март куни “Чиғатой” базасида ОФКнинг “B” дипломи дастури бўйича мураббийлик курсларининг биринчи модули старт олди. Ўқув жараёнида 24 нафар мураббий таҳсил олмоқда. Улар қаторида Илёс Қурбонов, Жамшид Мирабдуллаев, Баҳриддин Ваҳобов, Абдували Мўминов ҳам бор.

Мураббийлик курслари ФИФA ҳамда ОФК йўриқчиси Ислом Aҳмедов раҳбарлигида ўтмоқда. Ўқув жараёни ҳам амалий, ҳам назарий машғулотлардан иборат. Биринчи модул эртага, 6 март куни якунланади.

Қайд этиш жоиз, “B” ўқув курслари 4 та модулдан иборат бўлади. Модуллар оралиғидаги танаффус 1 ойни ташкил қилади.