Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унга кўра, бир неча расмийларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилди.

Ўзбекистон Футзал Олий лигасининг 13-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари” – “AГМК” учрашувида “AГМК” футболчиси Илхомжон Хамроев рақибига зарба беришга уринганлиги ва тажовузкор хатти-ҳаракатларни амалга оширганлиги учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.

Ўзбекистон Суперлигаси 1-тури доирасидаги “Бунёдкор” – “Машъал” учрашувида “Машъал” футболчиси Муҳаммад Юлдашев учрашувда оёқ кийимининг таг қисми билан рақиб жамоаси футболчининг кўкрак қисмига тепгани учун 2 та ўйинга четлаштирилди.

Ўзбекистон Суперлигаси 2-тури доирасида “Турон” клуби мураббийи Исломбек Исмоилов “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги расмий флеш-интервью чоғида сўкинган ҳолда, этика нормаларини бузганлиги учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизомий чорасини белгилади. “Турон” клуби президенти Aбдуваҳоб Aҳмадалиев “Сўғдиёна” клубига қарши баҳсдан кейинги флеш-интервю чоғида ўз фикрларини қўпол тарзда билдиргани учун Тартиб-интизом қўмитаси унга нисбатан жарима интизомий чорасини белгилади.

Ўзбекистон “U21” биринчилиги 1-тури доирасидаги “Навбаҳор лочинлари U21” – “Сўғдиёна U21” учрашувида “Навбаҳор лочинлари U21” футболчиси Исломжон Aбдуллаҳонов ва “Сўғдиёна U21” футболчиси Нодирбек Кутубоев ўйин расмийларига хақоратли сўзлар ишлатгани учун уларга нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси кўрилди. Шунингдек, мазкур баҳсда “Сўғдиёна U21” бош мураббийи Расул Хаитов ўзини назорат қила олмай, майдонга тушиб, рақиб жамоаси ва ўз жамоаси шаънига хақоратли сўзлар ишлатгани учун унга нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш ҳамда жарима интизом чораси белгиланди.