Free ebooks Library zlibrary project

Профессионал футбол клубларига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишини мониторинг қилиш, клубларнинг аввало инфратузилма ва академияни ривожлантиришга пул йўналтиришини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 апрелдаги “Футбол клублари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 261-сонли қарорига мувофиқ профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланиши белгиланди.

Йиллик харажатлар сметаси асосида молиявий маблағларни ажратилишида, биринчи навбатда, футбол клублари инфратузилмасини янада ривожлантиришга, хусусан, стадион ва майдон парваришига, болалар-ўсмирлар футбол академиясини ҳамда ўқув-машғулот қароргоҳини ташкил қилиниши, аёллар ва футзал жамоалари, шунингдек, турли ёш тоифасидаги жамоаларнинг мусобақалардаги иштирокини самарали ташкил этилишига эътибор қаратилиши устувор мақсад бўлади.

Шу аснода Суперлига ҳамда Про лигада иштирок этадиган ҳар бир футбол клуби 2022 йилги харажатлар сметаси лойиҳасини ҳозирдан ишлаб чиқмоқда ва ЎФАга келишиш учун тақдим этмоқда. ЎФА ва ЎзПФЛ вакилларидан ташкил этилган махсус комиссия клубнинг харажатлар сметаси лойиҳасига инфратузилма (стадион майсаси, прожектор, кийиниш хоналари ва h.k.), академия (ўқув-машғулот бинолари мавжудлиги ва h.k.), аёллар ва ёшлар таркиблари (спорт либослари билан таъминланиши, овқатланиш, машғулот майдонлари мавжудлиги ва h.k.) харажатлари киритилгани бўйича ўз таклиф ва тавсияларини бермоқда.

Шу йўсинда аксарият клубларда анча пайтдан буён ечим топмай келаётган жиддий муаммоларни босқичма-босқич бартараф этиш кўзда тутилмоқда.