Aввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперлига баҳсларида ишлайдиган арбитрлар ва уларга номзод бўлган ёш ҳакамлар учун айни кунларда ўқув-йиғин машғулотлари бўлиб ўтмоқда.

Йиғин аввалида биринчи гуруҳ ҳакамлар ва уларнинг ёрдамчилари жисмоний тайёргарлик бўйича норматив имтиҳонларни топширди.

Мазкур нормативда бош ҳакамлар учун илк маротаба ФИФAнинг “Yo-yo” тести жорий этилди ва улар ушбу тестдан муваффақиятли ўтди.

Машғулотларнинг кейинги кунларида ҳакамлар “Бунёдкор” академияси майдонларида ўтказилаётган ўртоқлик учрашувларида ВAР технологиясидан фойдаланган ҳолда ўйинларни бошқариб бормоқда.

Шунингдек, барча ҳакамлар учун ўйин қоидалари бўйича назарий машғулотлар ҳам олиб борилмоқда.