Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қатор фармонларига мувофиқ, мустақиллигимизнинг 29 йиллиги арафасида бир гуруҳ юртдошларимиз фахрий унвонлар, орден ва медаллар билан тақдирланган эди.

Бугун, 28 декабрь куни Кўксаройда мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Эътиборлиси, мукофотланганлар рўйхатидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ҳам ўрин олган бўлиб, тажрибали мутахассисимиз давлат раҳбаридан мукофотни қабул қилиб олди.

Маълумот ўрнида, Равшан Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози” фахрий унвонига лойиқ кўрилганди.