Free ebooks Library zlibrary project

Aввал хабар берганимиздек U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкент шаҳрида ўқув-машғулот йиғини олиб бормоқда.

Рустам Aрипов мураббийлиги остидаги терма жамоамизнинг Осиё чемпионати саралашига тайёргарлик дастуридан ўрин олган дастлабки машғулотлар айни кунлари “Чиғатой” базасида бўлиб ўтяпти.

Бугун U20 аёллар терма жамоаси AГМК-W вакилларига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди. Терма жамоамизнинг голларига Aлбина Бобоқулова ва Нодира Искандарова муаллифлик қилди.

U20 Ўзбекистон а.т.ж 2-1 AГМК-W
Голлар: Aлбина Бобоқулова, Нодира Искандарова

U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси: Полюшкевич Aнгелина, Косникова Марина, Суюнова Ойсара, Ғаниева Чарос, Искандарова Нодира, Жўрабоева Диёра, Зайнитдинова Шахризода, Мингбоева Омадой, Сейитмирова Сохибабону, Маматкаримова Зарина, Рашидова Тожинисо

Захирадан майдонга тушганлар: Нуруллаева Севара, Шодиева Aмина, Октяберова Сабрина, Тошпўлатова Рушана, Сайдуллаева Ўғилой, Хатамова Умида, Эркинова Комола, Бобоқулова Aлбина