Free ebooks Library zlibrary project

Бугун ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳамда Хорватия элчиси Рефик Шабанович, шунингдек, хорватиялик футбол мутахассислари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида Равшан Эрматов Хорватия футболининг дунёда тутган ўрни, ушбу юртнинг жаҳон ареналардаги ютуқлари, таниқли футболчилари ва академияларнинг улкан тажрибаси ҳақида алоҳида тўхталди.

Элчи жаноблари ҳам Марказий Осиё давлатлари ичида Ўзбекистонда спортига, хусусан, футболга эътибор юқори эканлигини эътироф этди. Айниқса болалар футболини ривожлантиришга қаратилган ташаббусларга ижобий баҳо берди. Ёш футболчиларни тайёрлашнинг махсус тизимлари, жисмоний ва руҳий тайёргарлик борасидаги Хорватия тажрибаси билан ўртоқлашди. Хорватиялик меҳмонлар Ўзбекистонлик академия жамоаларини мунтазам Загреб шаҳрида ўтказиладиган ёшлар ўртасидаги халқаро мусобақаларга таклиф этди.

Учрашувда шунингдек, Равшан Эрматов Хорватия академияларнинг фаолияти ва инфратузилмани ўрганиш, ўзбекистонлик мураббийларни амалиётга жалб қилиш, иқтидорли, ёш футболчиларимизни тажриба алмашиш учун Хорватия академияларига юбориш борасида ўз таклифларини билдирди.

Ўз навбатида, иккала томон келажакдаги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга доимо тайёр эканлигини таъкидлади.