Хабарингиз бор, Осиё футбол конфедерацияси давом этаётган пандемия шароити ва эҳтимолий хатарларни ҳисобга олган ҳолда, бир қатор мусобақаларни бекор қилишни лозим топган эди.

Шунингдек, ОФК аёллар футболи бўйича ўтказиладиган Осиё кубоги саралаш баҳслари саналарини ҳам ўзгартириш бўйича қарор қабул қилди.

Aёллар футболи бўйича 2022 йилги U17 Осиё чемпионати саралаш баҳслари аввалдан режа қилинганидек икки босқичда ўтказилади. Бироқ саралашнинг 1-босқичи 18-26 сентябрь, 2-босқичи эса 8-12 декабрь кунларига кўчирилди. Дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар.

U17 Ўзбекистон ўсмир қизлар терма жамоаси қуръа ташлаш маросимида 2-саватчадан ўрин олади. Мазкур босқич учрашувларига Aвстралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мяньма, Тожикистан ва Вьетнам мамлакатлари мезбонлик қилади.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Aвстралия, Бангладеш, Иордания, Қирғизистон, Монголия, Мяньма, Тожикистон, Вьетнам

1-саватча: Жанубий Корея, Таиланд, Лаос, Эрон

2-саватча: Филиппин, Хитой Тайпейи, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Гонгконг, Сингапур, Индонезия

3-саватча: Ливан, Малайзия, Непал, БAA, Гуам, Покистон, Фаластин, Шимолий Мариана ороллари, Шри Ланка

4-саватча: Ироқ, Малдив ороллари, Сурия, Туркманистон

Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

2022 йили бўлиб ўтадиган аёллар ўртасидаги U20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларининг дастлабки босқичи 14-22 август, иккинчи босқич учрашувлари эса 3-7 ноябр саналарига кўчирилди. Турнирнинг қуръа ташлаш жараёнида U20 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси 1-саватчадан ўрин олади.

Дастлабки босқичда жами 32 жамоа вакиллари 8 гуруҳга бўлинган ҳолда, навбатдаги босқичнинг 8 йўлланмаси учун беллашадилар. Ушбу баҳсларга Aвстралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мяньма, Сингапур ва Тожикистан мамлакатлари мезбонлик қилади.

Қуръа саватчалари:

Мезбонлар саватчаси: Aвстралия, Хитой, Хитой Тайпейи, Лаос, Монголия, Мяньма, Сингапур, Тожикистан

1-саватча: Ветнам, Таиланд, Эрон, Ўзбекистон, Непал

2-саватча: Ливан, Қирғизистон, Иордания, Ҳиндистон, Малайзия, БAA

3-саватча: Бангладеш, Гонгконг, Гуам, Покистон, Малдив ороллари

4-саватча: Индонезия, Ироқ, Кувейт, Шимолий Мариана ороллари, Фаластин, Филиппин, Шри Ланка, Туркманистон

Қуръа механизми: Мезбонлар саватчаси → 1-саватча → 2-саватча → 3-саватча → 4-саватча

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 2022 йилги U20 Осиё кубоги финал босқичини юртимиз майдонларида ўтказиш мақсадида ОФКга мурожаат хати йўллаган. Кейинги навбатда, ОФК ҳар бир талабгор аъзо ассоциация билан тендер жараёнига доир зарурий ҳужжатлар устида иш олиб боради. Мазкур чемпионатнинг расмий мезбони 2021-йил апрел ойида эълон қилиниши режалаштирилган.