Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда мураббийлик соҳасини ривожлантириш ҳамда мураббийлар малакасини ошириш мақсадида мунтазам равишда қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Шу ўринда, 9-14 ноябр кунлари Тошкентда Ўзбекистон футбол ассоциацияси қошидаги Футбол мутахассисларини тайёрлаш марказида (ФМТМ) ОФК “A” лицензияси бўйича мураббийлик курсининг бешинчи модули бўлиб ўтмоқда.

Ўқув жараёни ФИФA ва ОФК инструктори Ислом Aҳмедов раҳбарлигида олиб борилмоқда. Модул назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.

ОФК “A” лицензияси ўқув курслари 5 модулдан иборат бўлиб, модуллар орасидаги танаффус 1 ойни ташкил этди. Ушбу танаффус давомида ўқув курси қатнашчилари мураббийлик топшириқларини мустақил равишда бажардилар.

Оʼқув курсида Сервер Жепаров, Хикмат Хошимов, Илдар Магдиев, Илнур Сибагатулин каби 24 нафар мураббий иштирок этмоқда.