Free ebooks Library zlibrary project

Унга кўра, маросим 2022 йилнинг 17 январь куни Тошкент вақти билан соат 11:00 да Куала Лумпурдаги ОФК қароргоҳида онлайн тарзда ўтказилади. Шунингдек, ушбу санада ОФК кубогининг гуруҳ босқичига ҳам қуръа ташланади. Мазкур маросим 13:00 да бошланади.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон клублари жорий йилда 1+1 квотасига эга. «Пахтакор» клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида тўғридан тўғри, «Насаф» эса ўтиш ўйинида иштирок этади. Қаршиликлар 15 март куни ўтказиладиган ушбу ўйинда «Банияс» (БАА)ни мағлуб этса, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олади. «Сўғдиёна» клуби эса ОФК кубогида иштирок этади. Агар «Насаф» жамоаси ўтиш ўйинида мағлуб бўлса, халқаро мусобақалардаги иштирокини ОФК кубогининг гуруҳ босқичида давом эттиради.