Free ebooks Library zlibrary project

Бугун Осиё футбол конфедерацияси бош котиби Дат’О Винсдор Жон бошчилигида қитъамиздаги футбол ҳакамлиги масалаларига бағишланган Ҳакамлар қўмитаси йиғилиши видео-конференсия шаклида ўтказилди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этди. Дастлаб 2020-йилда бўлиб ўтган мусобақалар қўмита аъзолари томонидан атрофлича таҳлил этилди ва хулосалар чиқарилди.

2021-йилда ҳакамларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича амалга ошириладиган ишлар, келгусидаги семинарлар ва конференсиялар санаси ва жойлари муҳокама қилинди.

ВAР ҳакамлари тайёргарлигига алоҳида эътибор берилди. Энг катта конфедерациялардан бири бўлмиш ОФКга аъзо мамлакатлардан фақатгина 8 таси ВAР тизимидан фойдаланаётгани ушбу тизимни қитъамизда янада ривожлантиришга ундайди. Шунингдек, кейинги мавсумдан эътиборан ЎФA ҳам мазкур тизимдан фойдаланишни режалаштирган.

Бундан ташқари, қиъта футзалида юқори тажрибага эга, етук йўриқчилар номзодларини ОФК футзал инструкторлари комиссиясига қабул қилиш таклиф этилди.