Free ebooks Library zlibrary project

Ўзбекистон терма жамоаси Эрон ва БAAга қарши ўртоқлик ўйинлари олдидан 3-16 октябрь кунлари ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

3-4 октябрь кунлари миллий жамоа вакиллари йиғилади ва коронавирус (COVID-19)га тест топширади. Шундан сўнг, 5 октябрь куни машғулотларга тўлақонли старт берилади.

5 октябрдан бошлаб машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқаси ОAВ вакиллари учун очиқ бўлади.

Бунда ОAВ вакиллари футболчи ва мураббийлар билан мулоқот қилиши ман этилади. Стадион ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигийена нормативларига амал қилиш, ўзаро ижтимоий масофа сақлаш талаб этилади.

МТЖ йиғини бўлиб ўтадиган стадион ва машғулотларнинг бошланиш вақти ҳақида хабар бериб борилади.