русский english twitter

Янгиликлар

Ўзбекистон U-20 термаси Тошкентда Тожикистон ёшларига қарши иккита назорат ўйини ўтказади

Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 терма жамоаси шу йилнинг 25–26 апрель кунлари Тошкент шаҳрида Тожикистон U-20 термасига қарши иккита назорат учрашувини ўтказади. Бу ушбу жамоаларнинг ўзаро илк тўқнашувлари эмас. Аввалроқ, Ўзбекистон ва Тожикистон ёшлари 27 ва 28 январь кунлари Тошкентда иккита ўртоқлик ўйини ўтказишган эди.

Мазкур беллашувлар 2017 йилнинг 16–26 май кунлари Таиландда, тарихда илк маротаба ўтказиладиган U-20 Осиё чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Эслатиб ўтамиз, 30 март куни бўлиб ўтган қуръа натижасига кўра, Ўзбекистон U-20 термаси “С” гуруҳидан жой олди ва плей-офф йўлланмаси учун Қатар, Ливан, Мьянма ва Гонгконг ёшларига қарши баҳс олиб боради.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига