русский english twitter

Янгиликлар

Олий лига. Учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари 19-22 апрель кунлари ўтказилади

12-13 апрель кунлари футзал бўйича XXI Ўзбекистон чемпионатининг ярим финал беллашувлари бўлиб ўтди. Унда мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" жамоаси "Бунёдкор"ни, "Ардус" эса "Дўстлик-AIN"ни иккита ўйинда мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди. Олий лига жорий мавсумининг учинчи ўрин учун ва финал беллашувлари 19-22 апрель кунлари "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. Бронза медаллари учун баҳс 19 апрелдан бошланса, олтин медаллар учун курашга 20 апрелдан старт берилади.

Олий лига
Учинчи ўрин учун
19.04.2017

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

20.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"

Финал

18:00. "Олмалиқ" - "Ардус"

21.04.2017
Учинчи ўрин учун

15:00. "Бунёдкор" - "Дўстлик-AIN"

Финал

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

22.04.2017
Финал

18:00. "Ардус" - "Олмалиқ"

Учинчи ўрин учун ва финал учрашувлари томонлардан бирининг иккита ғалабасига қадар давом этади. Агар битта клуб дастлабки икки кундаги ўйинни ўз фойдасига ҳал этса, у ҳолда учинчи кунги баҳсга ҳожат қолмайди.

Барча мухлисларни "Ўзбекистон" спорт мажмуасига таклиф этиб қоламиз.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

03.05.2017 17:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Ўзбекистон   Туркманистон
1 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига