русский english twitter

Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. Чорак ва ярим финал ўйинлари 23-24 мартда ўтказилади

Сана: 17.03.2017

Футзал бўйича XXI Ўзбекистон кубогининг гуруҳ беллашувлари 2016 йилнинг 21-23 декабрь кунлари бўлиб ўтган эди. Кубокнинг чорак ва ярим финал учрашувлари эса шу йилнинг 23 ва 24 март кунлари Тошкентдаги "Ўзбекистон" спорт мажмуасида ўтказилади. 23 мартда 1/4 финалдан ўрин олган тўрт ўйин, 24 мартда эса 1/2 финал баҳслари бўлиб ўтади.

Чорак финалнинг биринчи жуфтлиги ғолиби ярим финалда тўртинчи жуфтликка қарши, иккинчи жуфтлик эса учинчи жуфтликда устун келган клубга қарши тўп тепади. 

Ўзбекистон кубоги
Чорак финал, 23.03.2017

1. "Металлург" - "Когон"
2. "Дўстлик-AIN" - "Бунёдкор"
3. "Олмалиқ" - ЎзДТВ
4. "Ардус" - Ўзсаноатқурилишбанк


Ярим финал, 24.03.2017

ЧФ1 ғолиби - ЧФ4 ғолиби
ЧФ2 ғолиби - ЧФ3 ғолиби

Эслатиб ўтамиз, мамлакат кубогининг амалдаги ғолиби Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳисобланади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

03.05.2017 17:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Ўзбекистон   Туркманистон
1 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига