русский english twitter

Янгиликлар

Футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати ўтказилиш санаси ўзгарди

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Футзал ва пляж футболи қўмитаси тарихда илк маротаба ўтказиладиган 20 ёшгача бўлган футзалчилар ўртасидаги Осиё чемпионати ўтказилиш санаси ўзгаргани ҳақида маълум қилди.

Мазкур чемпионат шу йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда бўлиб ўтиши режалаштирилганди. ОФК ва ФИФА Конгресслари мос равишда 8 ва 11-май кунлари ўтказилиши муносабати билан мусобақа 16–26 май кунларига кўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатига 30 март куни қуръа ташланади. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Эрон, Таиланд ва Вьетнам ёшлар термаси билан 1-саватчадан жой олди.

Ўтган учрашув

03.05.2017 17:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Ўзбекистон   Туркманистон
1 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига