русский english twitter

Янгиликлар

«БТА-Футзал» Қозоғистон чемпионатида 2-ўринга кўтарилиб олди

Сана: 05.12.2012

Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг янги мавсуми бошланиши билан ушбу спорт турининг ихлосмандлари маҳаллий клублар сафида миллий терма жамоанинг бир қатор аъзоларини кўришмади. Гап шундаки, Ўзбекистон чемпионатининг кўзга кўринган беш нафар ўйинчиси ўз олдига жиддий мақсадларни қўйган Олма-Отанинг «БТА-Футзал» клубига трансфер ўтишини амалга оширишди.

Шундай қилиб, «банкирлар» сафида энди ҳужумчи Дилшод Ирсалиев ва Фарҳод Абдумавлонов, шунингдек, ҳимоячилар Шуҳрат Тожибоев, Жавлон Аноров ва Олег Холмуҳамедов каби футболчиларни кўриш мумкин. Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинчилардан тўрт нафари Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси ҳисобланса, Шуҳрат Тожибоев терма жамоа сардоридир.

Қозоғистон чемпионатининг 7-турида ўзбекистонлик легионерлар тўп сурадиган клуб Олма-Ота шарафини ҳимоя қиладиган бошқа бир клуб ЦСКАни иккита ўйинда мағлубиятга учратди. 29 ноябрь куни ўтказилган биринчи ўйинда «БТА-Футзал» ўйинчилари армиячиларни 9:1 ҳисобида мағлубиятга учратишган бўлса, бир кундан сўнг бўлиб ўтган «банкирлар»нинг янада йирикроқ ҳисобдаги ғалабаси билан якунланди 14:1.

Эътиборли томони, иккила ўйинда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ўйинчилари ўз номларини таблога ёздириб қўйишга муваффақ бўлишди. Биринчи кун ўтказилган ўйинда Дилшод Ирсалиев хет-трикни расмийлаштирган бўлса, 30 ноябрь куни Фарҳод Абдумавлонов дублга эришди.

ЦСКА устидан қозонилган ғалабалар «БТА-Футзал»ни мусобақа жадвалида 2-ўринга олиб чиқди. 14 учрашувдан сўнг жамоа ҳисобида 33 очко бор. Чемпионат карвонбошиси «Қайрат» ҳозиргача 34 очко тўплашга муваффақ бўлган, бироқ, энг яқин таъқибчисидан фарқли ўлароқ, иккита кам ўйин ўтказган.

Футзал бўйича Қозоғистон чемпионатининг навбатдаги тур ўйинлари 6-7 декабрь кунлари бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик легионерлар тўп сурадиган клуб мусобақа жадвалида 6-ўринда бораётган «ОзенМунайГаз» жамоасига қарши майдонга чиқади.

Фотода: Олег Холмуҳамедов (11-рақамда) ва Фарҳод Абдумавлонов (13) «БТА-Футзал» сафида (Сергей Архипов /prosportkz.kz / фотоси).

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

23.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Вьетнам   Ўзбекистон
0 - 2

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига