русский english twitter

Янгиликлар

Рафаэль Хенми – Осиёнинг 2012 йилдаги энг яхши ўйинчиси

Сана: 05.12.2012

Осиёнинг 2012 йилдаги энг яхши футзалчиси номи учун курашда япониялик Рафаэль Хенми ушбу йўналишда ўтган йили ғолиб чиққан эронлик Муҳаммад Кешаварз ва таиландлик Супхават Туенглангни ортда қолдирди.

Айнан Хенмининг ишончли ўйинлари шу йили БААда бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Япония терма жамоасининг ғолиб чиқишини таъминлади. Бундан ташқари, клуби «Нагоя Оушенс» 2012 йилги футзал клублари ўртасидаги Осиё чемпионатида учинчи ўринни қўлга киритишига ҳам Хенми катта ҳисса қўшди.

«Мен бунга етиб келгунимча жуда ҳам кўп меҳнат қилдим. Ҳар бир ўйинчи шу ўринда бўлишни хоҳлайди ва бу йил бу ўринда айнан мен турганимдан жуда ҳам хурсандман. Ушбу соврин менга насиб этганидан фахрланаман», - деди Хенми, 2012 йилнинг энг яхши осиёлик футзалчиси учун аталган совринни қабул қилиб оларкан.

«Мен қўлга киритган соврин япониялик ёш футзалчиларни илҳомлантиришига ва яқин келажакда биз нафақат Осиёда, балки жаҳонда ҳам энг кучли саналган терма жамоалардан бирини ташкил эта олишимизга қатъий ишонаман», - дея қўшимча қилди Рафаэль Хенми.

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

23.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Вьетнам   Ўзбекистон
0 - 2

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига