русский english twitter

Янгиликлар

"Локомотив" клублар ўртасидаги ОЧни мағлубият билан бошлади

Сана: 26.08.2014

25 август куни Хитойнинг Ченгду шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё Чемпионати баҳсларига старт берилди.
Футзал бўйича амалдаги Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг "Локомотив" клуби ОЧ 1-тур баҳсида Япониянинг "Нагоя Оушенс" клубига қарши майдонга тушди ва 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди.

Дастлабки бўлимни 1:0 ҳисобида ғалаба билан якунлаган япониялик футзалчилар иккинчи бўлимда яна иккита гол киритиб ҳисобни йирик кўринишга олиб келишди - 3:0. Ўйин тугашига икки дақиқа қолганда Фарҳод Абдумавлонов томонидан киритилган ягона жавоб тўпи умумий ҳисобнинг 3:1 бўлишини таъминлади ва шу тариқа Япония чемпиони илк учрашувда "Локомотив"ни мағлуб этди.


Эслатиб ўтамиз, Аҳад Юсупов бош мураббийлигидаги "Локомотив" клуби мусобақанинг "А" гуруҳида иштирок этмоқда. Темирйўлчилар ўзларининг иккинчи ўйинида эртага Хитойнинг "Шенженг Нанлинг" клубига қарши майдонга тушса, 3-тур баҳсида 27 август куни Австралия чемпиони "Вик Виперс" клубига қарши ўйин бўлиб ўтади.

Футзал.Клублар ўртасидаги ОЧ, Ченгду (Хитой).

"Нагоя Оушенс" (Япония) - "Локомотив" (Ўзбекистон) 3:1
Голлар: Ҳ. Шираката (8), Т. Ватанабе (21), К. Свиридов (30 автогол) - Ф.Абдумавлонов 38
"Локомотив": 1.Олег Тукмаков, 4.Шуҳрат Тожибоев, 8.Виталий Борисов, 11.Артур Юнусов, 14.Константин Свиридов.

Заҳирадан тушганлар: 12.Клим Тюгаев, 3.Суннат Куралов, 5.Олег Холмуҳамедов, 6.Фарход Мирахмедов, 7.Фурқат Азизов, 9.Андрей Шлёма, 10.Махсуд Файзуллаев, 13.Фахриддин Самегов, 15.Фарход Абдумавлонов.

 

 

Ўтган учрашув

07.09.2016 20:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Италия   Ўзбекистон
5 - 0

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Навбатдаги тур

Финал
Ардус - Олмалиқ
Ардус - Олмалиқ

Сўровнома

  • 2016-2017 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритади?
  • Овоз беринг

Супер лига

Навбатдаги тур

7-тур
Five Star - Eriell