русский english twitter

Янгиликлар

Япония – Осиёда йил жамоаси

Сана: 05.12.2012

Осиё Футбол конфедерацияси футзал бўйича Япония терма жамоасини Осиёнинг 2012 йилдаги энг яхши жамоаси сифатида тан олди. Ушбу муваффақиятни японлар кўп жиҳатдан БААда бўлиб ўтган 2012 йилги Осиё чемпионатидаги ғалаба сабаб қўлга киритишди.

Эслатиб ўтамиз, Япония терма жамоаси қитъа чемпионати финал учрашувида Таиланд терма жамоасини 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, ўз совринлар музейига иккинчи Осиё Кубогини қўшиб қўйган эди. Жамоа биринчи марта 2006 йили, Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида чемпионликни қўлга киритишга муваффақ бўлганди.

Осиёнинг энг яхши жамоаси учун аталган совринни қабул қилиб оларкан, Япония футбол уюшмаси президенти Куния Даини, жумладан, шундай деди: «Ушбу соврин Японияда футзал тўғри йўналишда ривожланаётганини кўрсатади. Биз Японияда футзални сезиларли даражада ривожлантира олдик ва бугун, бу ерда туриб Осиё Футбол конфедерациясининг совринини қабул қилиб олиш биз учун катта шараф. Ҳаракатларимиз зое кетмаганидан жуда ҳам мамнунмиз».

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

03.05.2017 17:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Ўзбекистон   Туркманистон
1 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига