русский english twitter

Янгиликлар

«Ардус» клублар ўртасида ОЧдаги иштирокини якунлади

Сана: 30.08.2013

 

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этаётган Тошкентнинг «Ардус» клуби 3-тур ўйинида Эроннинг «Санои Гити Пасанд» клубига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди ва мусобақадаги иштирокини якунлади.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Тошкентнинг Ардус клуби 29 август куни мусобақнинг 3-тур ўйинида Эрон чемпиони - «Санои Гити Пасанд» клубига қарши майдонга тушди. Ўйиннинг биринчи бўлими эронлик футзалчиларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари иккинчи бўлим тугашига 3 дақиқа қолганда ҳисобни тенглаштирганига қарамай, ўйиннинг сўнгги сонияларида Эрон чемпионининг қарши ҳужумини ўтказиб юбориб, мағлубиятга учрашди - 1:2

Ушбу мағлубиятдан сўнг «Ардус» мусобақадаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпиони ҳисобланган «Ардус» 1-турда Таиланднинг «Чонбури Блувэйв» клубига қарши майдонга тушиб 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган бўлса, 2-турда Қатарнинг «Ал Саад» клубига 3:5 ҳисобида имкониятни бой берган эди. Параллел равишда кечган учрашувда, Қатарнинг «Ал Саад» клубини 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган, Таиланднинг «Чонбури Блувэйв» клуби гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Эрон чемпиони ва мусобақанинг амалдаги ғолиби - «Санои Гити Пасанд» гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб ярим финалга йўлланма олди.

Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати. 3-тур
«Санои Гити Пасанд» (Эрон) - «Ардус» (Ўзбекистон) - 2:1
Гол: Муҳаммад Раҳмати (2), Маҳди Жавид (39) - Д. Рахматов (39) 
«Ардус»: «Ардус»: Р. Умаров, Х. Тожибоев, А. Шлема, Д. Ирсалиев, Ф. Абдумавлонов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Свиридов, Рахматов, Аноров, Шарипов, Бўриев, Бегулов, Саидахмадов, Кравченко

 

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига