русский english twitter

Янгиликлар

«Ардус» Қатар чемпиони «Ал Саад»га имкониятни бой берди

Сана: 28.08.2013

Тошкентнинг «Ардус» футзал клуби футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларининг 2-турида Қатар чемпиони - «Ал- Саад»га 3:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларида иштирок этаётган Тошкентнинг Ардус клуби 28 август куни мусобақнинг 2-тур ўйинида Қатарнинг «Ал-Саад» клубига қарши майдонга тушди. Баҳодир Аҳмедов шогирдлари ўйиининг дастлабки бўлимини 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган бўлсалар-да, иккинчи бўлимда Қатар чемпиони «Ал-Саад» Ардус дарвозасини 5 маротаба ишғол қилишди. Якуни ҳисоб - 3:5.

Таъкидлаш жоиз, «Ардус»нинг етакчи ўйинчиси «Чонбури Блувэйв» клубига қарши кечган 1-тур ўйинида майдондан четлатилгани боис, 2-турда «Ал Саад»га қарши ўйинни ўтказиб юборди. Эслатиб ўтамиз, «Ардус» 27 август куни Осиё чемпионатининг 1-тур ўйинида Таиланд чемпиони - «Чонбури Блувэйв» клубига қарши майдонга тушган ва 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаган эди. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги «Ардус» 29 август куни 3-тур ўйинида Эрон чемпиони, ҳамда клублар ўртасидаги Осиё чемпионатининг амалдаги ғолиби - «Санои Гити Пасанд» клуби билан куч синашади.

Футзал бўйича клублар ўртасида Осиё чемпионати. 2-тур
«Ал-Саад» (Қатар) - «Ардус» (Ўзбекистон) - 5:3
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Андрей Шлёма
«Ардус»: Рустам Умаров, Шуҳрат Тожибоев, Андрей Шлёма, Жамолиддин Шарипов, Артур Юнусов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Зариф Бегулов, Жавлон Аноров, Аъзам Сайдаҳмедов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Николай Кравченко, Шаҳзод Бўриев, Константин Свиридов

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

07.09.2016 20:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Италия   Ўзбекистон
5 - 0

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Навбатдаги тур

Финал
Ардус - Олмалиқ
Ардус - Олмалиқ

Сўровнома

  • 2016-2017 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритади?
  • Овоз беринг

Супер лига

Навбатдаги тур

7-тур
Five Star - Eriell