русский english twitter

Янгиликлар

«Ардус» клублар ўртасидаги ОЧ баҳсларини дуранг билан бошлади

Сана: 27.08.2013

 

Тошкентнинг «Ардсус» футзал клуби, футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларининг 1-турида «Чонбури Блу Вэйв» клубига қарши майдонга тушди ва 2:2 ҳисобидаги дурангни қайд этди.

27 август куни Япониянинг Нагоя шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати баҳсларига старт берилди. Мазкур турнирда Ўзбекистон шарафини 2012 йилги мавсум Ўзбекистон чемпиони - Тошкентнинг «Ардус» клуби ҳимоя қилмоқда. Пойтахтликлар 27 август куни Осиё чемпионатидаги илк ўйинини ўтказди. Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги «Ардус», 1-турда Таиланд чемпиони - «Чонбури Блу Вейв» клубига қарши тўп сурди.

Ўйиннинг биринчи бўлими, Таиланд чемпиони ғалабаси билан якун топди - 0:1. Қайд этиш лозим, биринчи бўлим якунида, Дилшод Ирсалиев қизил карточка олиб майдонни тарк этди «Ардус» бўлим сўнггии бир ўйинчи кам бўлиб ўтказишга мажбур бўлди. Ўйиннинг иккинчи бўлими анча қизиқарли ва шиддатли курашларга бой бўлди. Дилшод Рахматов ҳисобни тенглаштирди, аммо орадан 2 дақиқа ўтмай, «Чонбури» яна олдинга чиқиб олишга эришди. Ўйин якунида, Дилшод Рахматов Таиланд чемпиони дарвозасини яна бир маротаба ишғол этди. Якуний ҳисоб - 2:2.

Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги «Ардус» турнирдаги иккинчи ўйинини 28 август куни Қатар чемпиони - «Ал Саад» клубига қарши ўтказса, гуруҳдаги сўнгги ўйин 29 август куни клублар ўртасида амалдаги Осиё чемпиони - Эроннинг «Санои Гити Пасанд» клубига қарши ўтказилади.

Футзал. Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати
27 август, сешанба
1-тур

«АРДУС» (Тошкент) – «ЧОНБУРИ БЛУВЕЙВ» (Таиланд) - 2:2
Голлар: Дилшод Рахматов (2) – Апиват, Живарат
Четлатиш: Ирсалиев

«Ардус»: Р. Умаров, Х. Тожибоев, А. Шлема, Д. Ирсалиев, А. Юнусов
Заҳирадан майдонга тушганлар: Свиридов, Рахматов, Аноров, Абдумавлонов, Шарипов, Бўриев, Бегулов, Саидахмадов, Кравченко

  

 

Манба: www.ardusfc.uz.

Ўтган учрашув

06.08.2017 18:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Тожикистон   Ўзбекистон
5 - 3

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига