русский english twitter

Янгиликлар

Футзал бўйича 2016 йиги жаҳон чемпионати Колумбияда ўтказилади

Сана: 05.06.2013

Футзал бўйича 2016 йилги Жаҳон чемпионати баҳслари Колумбияда бўлиб ўтади. Бу ҳақдаги қарор ФИФА Ижроия қўмитаси томонидан ташкилотнинг Маврикийда ўтган конгресси вақтида қабул қилинган. Жаҳон чемпионати мезбонлиги учун, Колумбиядан ташқари, Чехия ҳам даъвогарлик қилган эди.

Шундай қилиб, 2011 йили футбол бўйича ёшлар (U-20) ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган Колумбия ўз тарихида илк бор жаҳоннинг энг йирик футзал мусобақасини қабул қилади. Мусобақа учрашувлари мамлакатнинг олти шаҳри – Богота, Виллавиченцио, Букараманга, Кукута, Ибаге ва Нейвада ўтказилади.

Колумбияда ўтказиладиган футзал бўйича 2016 йилги жаҳон чемпионати баҳслари йилнинг куз фаслида ўтказилиши кутилмоқда.

Футзал бўйича аввалги жаҳон чемпионатлари финал учрашувлари натижалари
2012. Бразилия – Испания 3:2 (Мезбон мамлакат – Таиланд)
2008. Бразилия – Испания 2:2; пенальтилар бўйича - 4:3 (Бразилия)
2004. Испания – Италия 2:1 (Хитой Тайпейи)
2000. Испания – Бразилия 4:3 (Гватемала)
1996. Бразилия – Испания 6:4 (Испания)
1992. Бразилия – АҚШ 4:1 (Гонконг)
1989. Бразилия – Голландия 2:1 (Голландия).

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

07.09.2016 20:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Италия   Ўзбекистон
5 - 0

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Навбатдаги тур

Финал
Ардус - Олмалиқ
Ардус - Олмалиқ

Сўровнома

  • 2016-2017 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритади?
  • Овоз беринг

Супер лига

Навбатдаги тур

7-тур
Five Star - Eriell