русский english twitter

Янгиликлар

Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш санаси маълум бўлди

Сана: 30.05.2013

 

Футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичига қуръа ташлаш маросими 14 июнь куни Малайзияда бўлиб ўтади.

2013 йилги футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати финал босқичи ўйинлари Японияда бўлиб ўтади. Япониянинг «Нагоя Оушэнс» клуби мусобақа мезбони сифатида тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган бўлса, Эроннинг «Гити Пасанд» жамоаси 2012 йилги чемпион, Тошкентнинг «Ардус» жамоаси эса 2012 йилги вице-чемпион сифатида бу йилги мусобақа йўлланмасини автоматик тарзда қўлга киритган.

Ўтган ойда бўлиб ўтган саралаш баҳслари натижаларига кўра, Ғарб минтақасидан Қатарнинг «Ас-Садд», Ливаннинг «Ас-Садака», Шарқ минтақасидан эса Таиланд чемпиони «Чонбури Бльювэйв», Вьетнамнинг «Тай Сон Нам» ва Хитойнинг «Шензен Нанлинг Тайланг» клублари йўл олган.

Шундай қилиб, саккиз жамоа иштирокидаги финал босқичида Тошкентнинг «Ардус» жамоасига қайси клублар рақиб бўлиши 14 июнь, жума куни маълум бўлади.

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

07.09.2016 20:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Италия   Ўзбекистон
5 - 0

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Ардус 0-0 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Навбатдаги тур

Финал
Ардус - Олмалиқ
Ардус - Олмалиқ

Сўровнома

  • 2016-2017 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпионатининг ғолиблигини қайси жамоа қўлга киритади?
  • Овоз беринг

Супер лига

Навбатдаги тур

7-тур
Five Star - Eriell