русский english twitter

Янгиликлар

Футзал: Шуҳрат Пўлатов клублар ўртасидаги ОЧ ўйинларида ишламоқда

Сана: 12.04.2013

11 апрель куни Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳридаги «Шоҳ Алам» спорт мажмуасида клублар ўртасидаги футзал бўйича 2013 йилги Осиё чемпионати саралаш 2-минтақаси баҳсларига старт берилди.

Аввалроқ хабар берганимиздек мазкур турнирда ЎФФ матбуот хизмати бошлиғи Санжар Ризаев комиссар сифатида ишлаётган бўлса, ўзбекистонлик футзал рефериси Шуҳрат Пўлатов ОЧ баҳслари ўйинларини бошқармоқда. Эътиборлиси, ОЧ очилиш учрашуви - «Чонбури Блувейв» - «Таинан Сити» клублари ўртасидаги учрашувини бошқариш айнан Пўлатовга ишониб топширилди. Турнирнинг иккинчи учрашуви «Шенжен Нанлинг Тиеланг» - «Пасаргат» жамоалари ўртасида бўлиб ўтди. Шухрат Пўлатов мазкур учрашувда иккинчи ҳакам вазифасини бажарган.

Эслатиб ўтамиз Малайзиядаги саралаш баҳсларида жами 7 жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришган. Турнирда дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар шу йилнинг 27 август - 1 сентябрь кунлари Япониянинг Нагоя шаҳри мезбонлик қиладиган футзал бўйича клублар ўртасидаги ОЧ финал босқичига йўлланмани қўлга киритишади. Эрон, Ўзбекистон ҳамда Япония чемпионлари эса, Осиё чемпионатининг финал босқичига саралаш баҳсларисиз йўлланмани қўлга киритишган. Эслатиб ўтамиз, ОЧ-2013 финал босқичида Ўзбекистон шарафини 2012 йилда мамлакат чемпионлигини қўлга киритган Тошкентнинг «Ардус клуби ҳимоя қилади. Таъкидлаш лозим, «Ардус» футзал бўйича ўтган йилги ОЧ баҳслари финалчиси ҳисобланади. 2012 йили тошкентликлар финал баҳсида Эрон чемпиони - «Санои Пасанд» жамоасига имкониятни бой берган эдилар.

 

Манба: www.ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига