русский english twitter

Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Туркманистон пойтахти Ашхободда давом этаётган Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида финалга чиқди. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз кеча бўлиб ўтган ярим финал баҳсида Японияни пенальтилар сериясида мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг финалдаги рақиби "Осиё йўлбарслари" ҳисобланган Эрон терма жамоаси бўлади. Форслар ярим финалда Афғонистонни 8:2 ҳисобида мағлуб этишди. Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида бундан олдин фақат Эрон чемпион бўлган. Эртага форслар бешинчи бор бош совринни қўлга киритиш учун ҳаракат қилишади. Бизнинг терма жамоамиз эса шу кунгача ушбу мусобақада 3 бор бронза медалини қўлга киритган. Демак, эртанги ўйин Ўзбекистон учун биринчи финал бўлади.

"Ашхобод-2017"
Футзал, 3-ўрин учун
26.09.2017
17:00. Афғонистон - Япония


Финал
26.09.2017
19:00. Эрон - Ўзбекистон

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига