русский english twitter

Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон Японияни мағлуб этди ва финалга чиқди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг футзал беллашувларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Кеча Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз ярим финал доирасида Японияга қарши баҳс олиб боришди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 3:3 ҳисобида якунланди. Пенальтилар сериясида эса вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди ва финалга йўл олишди.

"Ашхобод-2017"
Футзал, Ярим финал
24.09.2017
Япония - Ўзбекистон 3:3 (пенальтилар серияси - 2:3)
Голлар: Кашо Тамуро 8, К.Шимизу 27, Ш.Хара 34 - К.Свиридов 20, Д.Абдураҳмонов 23, Д.Чориев 35

Япония (биринчи бешлик): Даиму Язава, Кото Уематсу, Юки Мурота, Казуя Шимизу, Атсуя Уемура.
Захира: Таку Миура, Шинсуке Хара, Кашо Тамура, Шота Хоригоме, Кийото Яги, Коичи Саито, Такаши Моримура, Такуя Уехара, Масая Хашимото.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Ҳусниддин Нишонов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Дилшод Раҳматов.

Огоҳлантиришлар: К.Шимизу 22 - А.Юнусов 21, Д.Абдураҳмонов 32
Четлатиш: К.Шимизу 28

 

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига