русский english twitter

Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон Вьетнамни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди

Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари давом этмоқда. Мусобақанинг футзал беллашувларида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этмоқда. Кеча Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз чорак финалда Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Кескин курашларга бой ўтган учрашувда вакилларимиз Даврон Чориев ҳамда Фарҳод Абдумавлоновларнинг голлари эвазига ғалаба қозонишди ва ярим финалга йўл олишди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон терма жамоаси ярим финалда Японияга қарши баҳс олиб боради.

"Ашхобод-2017"
Чорак финал
23.09.2017
Вьетнам - Ўзбекистон 0:2
Голлар: Даврон Чориев 6, Фархад Абдумавлонов 36

Вьетнам (биринчи бешлик): Нгуен Ван Хуй, Нгуен Мин Три, Тран Таи Хуй, Тран Ван Ву, Ли Ксуос Нам.
Захира: Нго Дин Туан, Ву Хуан Ду, Нго Ндок Сон, Пам Дук Хоа, Пхунг Тронг Луан, Нгуен Тан Тин, Конг Дин Хунг, Нгуен Ман Дунг, Ву Дук Тунг.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Огоҳлантиришлар: Ф.Абдумавлонов 8, Д.Раҳматов 27

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига