русский english twitter

Янгиликлар

"Ашхобод-2017". Ўзбекистон Хитой билан дуранг ўйнади ва гуруҳда иккинчи бўлди

Кеча футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Ашхободдаги мусобақанинг тўртинчи турида Хитой билан беллашди.

Илк турда БААни 5:1 ҳисобида таслим қилган Ўзбекистон иккинчи турда Мальдив оролларини 9:1 ҳисобида мағлуб этганди. Кеча Баҳодир Аҳмедов шогирдлари сенсацион тарзда Афғонистонга ютқазиб қўйишди - 2:4.

Хитой билан учрашувда 4:4 ҳисоби қайд этилди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичида иккинчи ўринни банд этди ва А гуруҳида биринчи бўлган жамоага қарши чорак финалда ўйнайди.

"Ашхобод-2017"
Футзал
5-тур, 21.09.2017
"B" гуруҳи
Ўзбекистон - Хитой 4:4
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов 2, Илҳом Ҳамроев 11, Тимур Садиров 22, Феруз Фахриддинов 32 - Жианфа Зуанг 2, Янг Ксю 13, Юе Лу 23, 39.

Ўзбекистон (биринчи бешлик): Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Даврон Абдураҳмонов, Константин Свиридов
Захира: Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Феруз Фаҳриддинов, Тимур Садиров, Илҳом Ҳамроев, Артур Юнусов, Даврон Чориев, Акмал Хазратқулов, Ҳусниддин Нишонов.

Хитой (биринчи бешлик): Зу Беи, Лианг Шиминг, Зуанг Жианфа, Ли Жианжиа, Зенг Лианг
Захира: Чен Зиҳенг, Лиу Венхи, Ксю Янг, Зао Лианг, Лу Юе, Шен Симинг, Зоу Фан, Лиу Чанг, Занг Йаменг.

Огоҳлантиришлар: А.Раҳматов 40 - Зао Лианг 29
Четлатиш: Зуанг Жианфа 3

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига