русский english twitter

Янгиликлар

ЎФФ ва ЎФА мутахассислари “Ашхобод–2017” ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинларида ишлайди

Сана: 08.09.2017

Шу йилнинг 16–26 сентябрь кунлари Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади.

Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларида 21 спорт тури бўйича 65 мамлакатдан жами 6000 нафарга яқин спортчи иштирок этади. Осиё ўйинларининг футзал беллашувларида Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси ҳам қатнашади.

Осиё Футбол Конфедерацияси “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларининг футзал мусобақаларида ишлаш учун икки нафар ўзбекистонлик мутахассисни таклиф қилди. ЎФФ техник бўлими бошлиғи, ФИФА ва ОФК комиссари Олим Арифов футзал ўйинларида комиссарлик вазифасини бажаради.



Олим Арифов ФИФА ва ОФК байроғи остида ўтган 83 учрашувда комиссар сифатида ишлаган. “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларида ушбу кўрсаткич 100 та учрашувга етади.

Шунингдек, Ўзбекистон Футбол Ассоциациясининг етакчи мутахассис Жаҳонгир Раҳматуллаев эса “Ашхобод–2017” Осиё ўйинларининг футзал мусобақаларида бош координатор ёрдамчиси сифатида ишлайди.

Манба: the-uff.com.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига