русский english twitter

Янгиликлар

Бахтиёр Пўлатов хотирасига бағишланган турнир старт олди

Бўлим: Ассоциация
Сана: 25.08.2017

Бугун "Пахтакор" академияси, "Наврўз", "Бахт" ва "Ғазалкент" профессионал клубларда иш олиб бориб кўплаб шогирдлар етиштирган Бахтиёр Пўлатов хотирасига бағишлаб ҳар йили ўтказиб келинадиган мини футбол бўйича анъанавий турнирнинг бу йилги беллашувларига старт берилди. Кеча ҳисоб бўйича бешинчи турнирга қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Бу сафарги беллашувларда жами 12 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Жамоалар тўрттадан 3 гуруҳга бўлинган ҳолда курашга киришишди. Демак, гуруҳлар қуйидагича кўриниш олди:

"A" гуруҳи

"ОшМакон"
"Тошкент"
"All Brands"
"SAS"

"B" гуруҳи

"Ўзсаноатқурилишбанк"
"Diasa"
"Жомий"
"Галактикос"

"C" гуруҳи

"Восток"
"East Road"
"DHL"
"Истиқлол"

Турнирда фақат ҳаваскор жамоалар иштирок этишмоқда. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни банд этган жамоалар, шунингдек энг яхши иккита учинчи ўрин соҳиблари чорак финалга йўл олишади. Учинчи ўрин ва чемпионлик учун ўйинлар 27 август куни бўлиб ўтади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига