русский english twitter

Янгиликлар

"Ашхобод-2017"нинг футзал беллашувларига қуръа ташланди

Шу йилнинг сентябрь ойида Туркманистонда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бўлиб ўтади. Ҳисоб бўйича бешинчи Осиё ўйинларининг футзал беллашувларига қуръа ташланди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси "B" гуруҳида Хитой, Афғонистон, БАА ва Мальдив терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Мусобақада 18та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб боради. Иккита гуруҳда бештадан, яна иккита гуруҳда тўрттадан жамоа ўрин олди. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олишади. 1/4 финал ғолиблари ярим финалга чиқишади. 1/2 финалда ғалаба қозонганлар финалда чемпионлик учун курашса, мағлуб бўлган икки жамоа бронза медаллари учун ўзаро беллашади.



"Ашхобод-2017"нинг футзал беллашувлари 16-26 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

"Ашхобод-2017" футзал баҳслари қуръаси
"A" гуруҳи

Туркманистон
Вьетнам
Хитой Тайпейи
Гонгконг
Соломон ороллари

"B" гуруҳи

Ўзбекистон
Хитой
Афғонистон
БАА
Мальдив

"C" гуруҳи

Таиланд
Япония
Ливан
Индонезия

"D" гуруҳи

Эрон
Қирғизистон
Иордания
Таити

Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 1-турни 18 сентябрда БААга қарши ўтказади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига