русский english twitter

Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоаси Россияга кетиш олдидан кеча сўнгги машғулотни ўтказди

Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 24-31 август кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳрида йиғин ўтказади. Баҳодир Аҳмедов бошчилигидаги терма жамоамиз бугун тонгда Россияга учиб кетишди. Кеча жамоа сафар олдидан сўнгги машғулотини ўтказди. Унда дарвозабон Акмал Хазратқулов енгил шамоллагани боис иштирок этмади, қолганлар тўлиқ шуғулланишди. Бундан ташқари, ёшлар терма жамоамиз киперлари Суннатжон Анваров ва Мирислом Миралиевлар ҳам машғулотда иштирок этишди. Сафаролди машғулот бўлгани сабаб мураббийлар оғир машқлардан фойдаланишмади, асосан ўйин пайти юзага келадиган турли вазиятлар, ўйновчи дарвозабон билан ҳаракат қилиш ва тўп билан ишлашга эътибор қаратилди.

Ўзбекистон терма жамоасининг Россияга борадиган таркиби ҳақида олдинроқ хабар берган эдик. Терма жамоамиз Екатеринбургда Россиянинг "Виз-Синара" ва "Зик-Урфу" жамоаларига қарши иккитадан ўртоқлик ўйини ўтказади.



Бўлажак йиғин Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинлари ва футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш баҳсларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 16–26 сентябрь кунлари ўтказилади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига