русский english twitter

Янгиликлар

U-18 Ўзбекистон чемпионати. Бухоро чемпион

Футзал бўйича 18 ёшгача бўлган ўйинчилардан иборат жамоалар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 2017 йилги мавсуми ўз якунига етди. Муросасиз ва қизиқарли кечган мусобақада Бухоро жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Фузули Хайруллаев бошчилигидаги бухороликлар финалда Дилшод Хайдарқулов бошқарувидаги Самарқандни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Ярим финалда мағлуб бўлган Хоразм ва Жиззах жамоаларига бронза медаллар топширилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги финалда ҳам айнан шу жамоалар ўзаро беллашишган ва унда Самарқанд пенальтилар сериясида устун келган эди.

Ўзбекистон чемпионати (U-18)
Финал
19.08.2017

Самарқанд - Бухоро 0:2

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига