русский english twitter

Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга йўл олган таркиби

Футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 5–6 август кунлари Тожикистон термасига қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Ўртоқлик ўйинлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Қуйида терма жамоамиз бош мураббийи Баҳодир Аҳмедов Тожикистонга олиб кетган ўйинчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга йўл олган таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов.

Ўйинчилар: Феруз Фахриддинов, Алишер Ибрагимов, Тимур Бердиев, Анасхон Раҳматов, Илҳом Хамроев, Машраб Одилов, Тимур Садиров, Акбар Усмонов, Ислом Битураев, Ихтиёр Ропиев, Хушнур Эркинов, Алан Аминов, Ҳусниддин Нишонов, Ботир Ризаев.

Терма жамоамиз айни пайтда Тожикистонга йўл олган.

Бўлажак ўйинлар Ўзбекистон футзал термаси учун Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида ёпиқ иншоотларда бўлиб ўтадиган 2017 йилги Осиё ўйинларига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, Ашхободдаги Осиё ўйинлари шу йилнинг 17–27 сентябрь кунлари ўтказилади.

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига