русский english twitter

Янгиликлар

Эртага "Олмалиқ" ўйнайди

Сана: 22.07.2017

Вьетнамнинг Хошимин шаҳрида футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионати беллашувлари давом этмоқда. Бугун мусобақада 2-турга старт берилди.

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони "Олмалиқ" ўрин олган "D" гуруҳида иккинчи тур ўйини эртага ўтказилади. Александр Петров бошчилигидаги олмалиқликлар ўз юришларини эртага Ливан чемпиони "Банк Бейрут" жамоасига қарши баҳс билан бошлашади. Учрашув Тошкент вақти билан 12:00да бошланади. Ўйинни Спорт ТВ тўғридан-тўғри эфирда намойиш этади.

Мусобақада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган "Олмалиқ"қа омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Вакилларимизни ғойибона бўлса-да, қўллаб-қувватлаймиз!

Клублар ўртасидаги Осиё чемпиони
"Phu Tho Stadium", Хошимин
2-тур, 23.07.2017
12:00

"Олмалиқ" (Ўзбекистон) - "Банк Бейрут" (Ливан)

Манба: ufa.uz.

Ўтган учрашув

06.08.2017 18:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Тожикистон   Ўзбекистон
5 - 3

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига