русский english twitter

Янгиликлар

Нодир Элибоев "Ардус" бош мураббийи

Айни пайтда футзал клублари таътилга чиқишган. Шу жумладан, ўтган йилги чемпионат ва кубок беллашувлари финалчиси Тошкентнинг "Ардус" жамоаси ҳам ёзги таътилда. Орада юзага келган танаффусда клуб мураббийлар штабида ўзгариш бўлди. Сўнгги 2 мавсум "Ардус"ни, шунингдек Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариб келган испаниялик мутахассис Хосе Мария Пазос Мендез шартнома муддати тугагани боис юртимиздаги фаолиятини тугатган эди. Клуб раҳбарияти терма жамоанинг собиқ ўйинчиси Нодир Элибоевни бош мураббий этиб тайинлади. Элибоев ўтган мавсум олдидан футзалчилик фаолиятини якунлаган ва "Ардус"да жаноб Мендезга ёрдамчи вазифасини бажариб келаётган эди.

"Ардус"нинг янги бош мураббийи Нодир Элибоевга омад ва зафарлар тилаб қоламиз.

Манба: ardusfc.uz.

Ўтган учрашув

26.09.2017 19:00

Ўртоқлик учрашуви

 
Эрон   Ўзбекистон
7 - 1

Ўзбекистон чемпионати

БосқичУчрашув
Финал Ардус 1-6 Олмалиқ
Финал Олмалиқ 4-2 Ардус

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

Супер лига